28 Сентябр 2021 йил 316

Фуқаро “Гашиш” сотаётган вақтда қўлга тушди.

Жорий йил 21 сентябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳрида тадбир иштирокчисига 500.000 сўм пул эвазига 2 дона ялтироқ қоғоз парчасига ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида, ушланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,23 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech