31 Август 2021 йил
351
Фуқаро автомашинани пулини тўламай бошқасига сотиб юборди.
2021 йил 6 август куни, Косонсой туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 31 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ундан Нексия-3 русумли автомашинасини 9.650 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, келишилган пулларни шу йил 17 июнь куни тўлиқ беришини айтиб, автомашинани бошқа шахсга 7.000 АҚШ долларига сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати