4 Май 2022 йил 526

Фуқаро автомашинани жарима майдонидан чиқариш эвазига 600 000 сўм сўради.

Жорий йил 21 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни 1967 йилда туғилган шахс тумандаги ИИБ ЙҲХБ жарима майдони қоравули бўлгани ҳолда фирибгарлик йўли билан жарима майдонидан автомашиналарни чиқаришга ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмасада, фуқарога жарима майдонида сақланаётган ГАЗ-2401 русумли автомашинасини 600.000 сўм пул эвазига чиқариб беришини айтганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, аризада номи келтирилган шахс фуқародан олиб, яшириб қўйган 600.000 сўм пуллар ҳолислар иштирокида текшириб кўриш учун баённома асосида олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech