Фуқаро 33 бош молларини фирибгарга қўш-қўллаб топшириб қўйди.
2022 йил 4 апрель куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 12 июнь куни, Заркент МФЙдаги ҳайвон бозорида Чуст туманида яшаган, шу йил 19 февраль кунидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 12-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 1976 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 33 бош молларини 380 млн сўмга баҳолашиб, олдиндан 82 млн сўм пулларини бериб, қолган 298 млн сўм пулларини 2021 йил октябрь ойига бериш шарти билан олиб кетиб, ҳозирга қадар пулларини бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 24 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати