7 Ноябр 2020 йил 502

Фуқаро 125,5 грамм марихуана билан қўлга тушди.

Шу йил 27 октябрь куни соат 15:30 ларда ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан шубхали кўринган фуқарони тўхтатиб, ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлида бўлган оқ рангли сеткаси ичида қора рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир хидли, оч яшил рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 125,5 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech