5 Май 2025 йил
366
Фуқаронинг ёнидан “гашиш” гиёҳванд моддаси аниқланди
Жорий йилнинг 29 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Учқўрғон тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан “Ёрқинхаёт” маҳалласи ҳудудида, “Қўғай” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро Т.У нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўзининг ёнида 0.36 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати