12 Май 2025 йил
173
Фуқаронинг уяли телефонидан “гашиш” аниқланди
Жорий йилнинг 28 апрель куни куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Поп туман Ички ишлар бўлими 1-сон ИИБ ходимлари томонидан, Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида, Фарғона вилояти, Қува шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган, фуқаро К.Фнинг уяли телефон аппаратининг ғилофи орасидан 0,42 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати