31 Октябр 2025 йил 145

Фуқаронинг пластик картасидаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўтказиб олган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 28 июль куни, Наманган шаҳар “Маданий Маориф” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Н.ни ишончига кириб, пластик картасидан 1.000.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech