31 Октябр 2025 йил 5

Фуқаронинг пластик картасидаги пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 4 август куни, Давлатобод тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Т.З.ни ишончига кириб, пластик картасидан 1.300.000 сўм пулларини ўтказиб олган шахс, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech