22 Апрел 2023 йил 418

Фуқаронинг хонадонидан гиёҳванд модда топилди.

2023 йил 18 апрель куни вилоят ИИБ ТҚХ УЖҚКБ катта тезкор вакили томонидан олинган маълумотга асосан ДХХ Учқўрғон тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Норин туманида яшовчи, 2022 йилда ЖКнинг 270-моддаси 1 қисми билан судланган, 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонидаги сандиқча ичида елим пакетга ўралган модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасида ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 19,92 грамм бўлган “Кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech