7 Май 2025 йил 251

Фуқаронинг эгнидаги кийимидан гиёҳванд модда топилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Поп тумани Ички ишлар бўлими 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган, фуқаро Т.Ж эгнидаги шимининг чўнтагида умумий соф оғирлиги 0,98 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech