25 Июл 2025 йил 331

Фуқаронинг эгнидаги кийимидан “гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳар Обиҳаёт маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар, “Курашхона” маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган, фуқаро К.А. нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимини чўнтагида целофан пакетга ўралган соф оғирлиги 0,31 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech