21 Май 2021 йил 359

Фуқаронинг ёнидан “Марихуана” чиқди.

Жорий йил 11 май куни вилоят ИИБ ТХТБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тўрақўрғон тумани “Оқтош” маҳалласида жойлашган Тўрақўрғон темир йўл бекати олдида, шубҳали ҳатти-ҳаракатлар содир этган, фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнида бўлган трикосининг ўнг ён чўнтагидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, нам ҳолатдаги ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,22 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech