31 Октябр 2025 йил
37
Фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 6 октябрь куни, Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган тумани «Тепакўрғон» маҳалласида яшовчи И.А.ни туманнинг «Оқбулоқ» маҳалласи ҳудудида ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидаги сигарет қутиси ичида оғирлиги 0,86 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати