25 Сентябр 2025 йил 98

Фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Норин тумани «Сузоқовул» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 83,85 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech