17 Ноябр 2025 йил
123
Фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Янги Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан, туманнинг «Саҳоват» маҳалласи ҳудудида Учқўрғон тумани «Маъданий» маҳалласида яшовчи, Н.А.ни тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, соф оғирлиги 0,47 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати