8 Октябр 2025 йил
61
Фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлиги" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 1 октябрь куни Давлатобод тумани "Янги тонг" маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 6 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати