2 Май 2025 йил 655

Фуқаронинг ёнидан “Гашиш” моддаси топилди

Жорий йилнинг 21 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан, “Янги тонг” маҳалласида шубҳали тарзда ҳаракатланиб кетаётган, шу маҳаллада яшовчи, 1988 йилда туғилган, фуқаро А.Анинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги шимининг чўнтагида 0,38 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: