26 Май 2025 йил
468
Фуқаронинг ёнидан “гашиш” топилди
Жорий йилнинг 7 май куни Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан “Беруний” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар, “Гулбоғ” маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.М бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашинаси ва ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидан соф оғирлиги 0,22 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати