24 Сентябр 2025 йил 92

Фуқаронинг ёнидан «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 25 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 сентябрь куни Янгиқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида текширилганда 7,46 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech