24 Апрел 2025 йил 117

Фуқаронинг ёнидан “Гашиш” гиёҳванд моддаси аниқланди

Жорий йилнинг 22 апрель куни ўтказилаётган вилоят ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан Учқўрғон тумани ҳудудидаги метан газ қуйиш шохобчаси ёнида тўхтаб турган, “Кобалт” русумли  автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент вилоятида яшовчи, 1988 йилда туғилган Я.Онинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида 8,51 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech