4 Август 2025 йил
251
Фуқаронинг чўнтагидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 15 июль куни Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳар "Шарқ тонги" маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган, М.Р. бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли автомашинасини тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида шимининг чўнтагида соф оғирлиги 0,87 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати