7 Июн 2025 йил
939
Фуқаронинг атвомашинасидан “Марихуана” топилди
Жорий йилнинг 21 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбир давомида, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан, Косонсой тумани, “М.Аъзам” маҳалласи ҳудудида, Косонсой тумани, “Обод” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган, фуқаро Ғ.У бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, атвомашинадан соф оғирлиги 7.89 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати