10 Май 2025 йил 145

Фуқаронинг яшаш уйини оғилхонасидан гиёҳванд моддалар аниқланди

Жорий йилнинг 30 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан, Косонсой тумани, “Ифтиҳор” маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган, фуқаро Р.Мнинг яшаш ховлисидаги оғилхонасидан соф оғирлиги 20,61 грамм “Марихуна” ва 0,02 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech