1 Июл 2025 йил 230

Фуқаронинг яшаш уйидан қорамол ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида, шу йил 3 июнь кунига ўтар кечаси, Янгиқўрғон тумани, “Хадикент” маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган, фуқаро У.Онинг яшаш уйи ҳовлисига томорқа эшиги орқали кириб, молхонасида бўлган нархи 16.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетган шахс, Чортоқ тумани, “Тўпқайроғоч” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган, фуқаро М.Н ва 2003 йилда туғилган, фуқаро Н.У эканликлари аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech