30 Май 2025 йил
335
Фуқаронинг яшаш уйидан марихуана аниқланди
Жорий йилнинг 18 май куни “Қорадори-2025” тадбири давомида, Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан, Янгиқўрғон тумани, “Кўкёр” маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган, фуқаро И.Ининг яшаш хонадонидан соф оғирлиги 1,37 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати