7 Август 2025 йил
68
Фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддаси топилди
Жорий йилнинг 19 июль куни ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ тумани "Балиқликўл" маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Қнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида гилам тагида бўлган оғирлиги 1,50 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати