6 Май 2025 йил 472

Фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳванд моддалар топилди

Жорий йилнинг 29 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан, “С.Шерозий” маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган, фуқаро М.Рнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон токчасида матога ўралган, оғирлиги 5,53 грамм бўлган “Кўкнор сомони” ҳамда оғирлиги 18,89 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech