5 Май 2025 йил 239

Фуқаронинг яшаш уйидан “гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 24 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан шу туманнинг “Беруний” маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган, Д.М. ўзининг яшаш хонадонида 0.79 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech