21 Август 2025 йил 71

Фуқаронинг яшаш уйидаги музлатгичдан гиёҳвандлик моддаси топилди

Жорий йилнинг 22 июль куни, Норин тумани ИИБ профилактика инспектори томонидан, Норин тумани «Боёвул» маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган N.Ini яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари натижасида, яшаш уйидаги эски музлатгичда оғирлиги 0,7 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Text to speech