7 Август 2025 йил 124

Фуқаронинг яшаш уйида гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 19 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан Косонсой тумани "Қорасув" маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Т.Хнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида ётоқхонасида соф оғирлиги 0.64 грамм бўлган "Гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech