30 Сентябр 2025 йил
83
Фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 25 сентябрь куни Поп тумани «Озод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 37 грамм бўлган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати