25 Июл 2025 йил
329
Фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 15 июль куни ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ва Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан, Наманган шаҳар, “Обод” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган, фуқаро Т.Тнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйидан жами 3 бўлак, соф оғирлиги 8,55 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати