25 Сентябр 2025 йил
92
Фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳванд модда топилди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 22 сентябрь куни Наманган шаҳар «Обод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 6.69 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати