Фуқаронинг яшаш хонадонидаги буюмларни ўғирлаб кетган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни, Норин тумани «Кемабоши» маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Қ.Д. мурожаат қилиб, шу йил 27 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадони меҳмонхонасидаги шкафда бўлган нархи 11.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Вилоят ИИБ ЭКБ ходимлари томонидан ҳодиса жойидан олинган 8 дона қўл бармоқ излари текширилганида, 2 донаси, Норин тумани «Кемабоши» маҳалласида яшовчи, К.Д.ни қўл бармоқ изларига мос келганлиги аниқланиб, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Д.К. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати