6 Ноябр 2025 йил 8

Фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Чортоқ тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Чортоқ тумани «Наманган» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган И.Н.ни яшаш хонадони кўздан кечирилганида, қоғоз ўрамга ўралган соф оғирлиги 9.06 грамм бўлган «Марихуна» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech