24 Сентябр 2025 йил 90

Фуқаро томорқасида «Каннабис» ўсимлиги етиштираётгани аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 25 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 сентябрь куни Косонсой тумани «Нурафшон» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда томорқасида 10 туп «Каннабис» ўсимлиги етиштириб келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech