24 Апрел 2023 йил 424

Фуқаро ов қуролини ўз ихтиёри билан ИИБга топширди.

2023 йил 15 апрель куни ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакили томонидан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида Янгиқўрғон тумани «Ровут» МФЙда яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 апрель куни соат 16:30 ларда, яшаш уйининг том қисмини тозалаётган вақтида, марҳум отасига тегишли бўлган, эски матога ўралган, 1964 йилда ишлаб чиқарилган, “МС 21-12” русумли, 12 калибрли, бир силлиқ стволли, ов қуролини топиб олганлигини маълум қилиб, ўз ихтиёри билан туман ИИБга тақдим қилган. Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу ов қуроли отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 23 апрель куни Ўз.Р ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech