2 Июл 2025 йил
171
Фоизсиз кредит ваъда қилган фирибгарга чора кўрилди
Жорий йилнинг 19 июнь куни Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 7 февраль куни, Давлатобод тумани, “Қуйи Ровустон” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган, фуқаро К.Ннинг ишончига кириб, унга “TBC Bank” АТБдан фоизсиз кредит олиб беришларини айтиб, телефон аппарати орқали унинг номига 2.294.000 сўм микроқарз расмийлаштириб, ушбу пулларни ўтказиб олган шахс, Тўрақўрғон тумани, “Шарқ” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган, фуқаро Ғ.У эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати