6 Апрел 2022 йил
590
Фирибгарнинг тузоғига илинган 18 фуқаро
2022 йил 4 апрель куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл уни ҳамда 17 нафар танишларини алдаб, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи шифохоналарга ҳамшира ва кичик тиббиёт ходими сифатида ишга киритиб қўйишини айтиб, ушбу фуқароларни ҳар биридан 300 ва 500 АҚШ долларигача бўлган маблағларини олиб, пулларни қайтармасдан, жами 8.500 АҚШ долларини ўзининг шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати