Фирибгарнинг қилмиши фош бўлди.
Шу йил 5 февраль куни Янгиқўрғон туман ИИБдан келган ҳужжатларга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил ноябрь ойида Янгиқўрғон туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, “Ишонч” савдо дўконида ишлашини айтиб, агарда пул бериб турса савдодан топилган фойдасидан унга ҳам бериб туришини айтиб, 5.800 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, 2021 йил ноябрь ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёлни ҳам ишончига кириб, Наманган шаҳридаги “Дўстлик” буюм бозорида 2.000 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати