2 Октябр 2020 йил 552

Фирибгарнинг кирдикори фош бўлди.

Жорий йил 21 сентябрь куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил январь ойида шу туманда яшовчи таниши унга тегишли М-412 русумли автомашинасини икки ой муддатда пулини тўлаш шарти билан 8.000.000 сўмга сотиб олиб, ҳозирги кунга қадар алдаб, пулларини бермай келаётганлигини маълум қилган ва фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 1 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли ҳамюртлар, огоҳ бўлинг! Мол-мулкингизни фирибгарларга ишониб топшииб қўйманг!

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech