6 Апрел 2022 йил
402
Фирибгарнинг фирибидан сарсон бўлган Кобальт
2022 йил 26 март куни Норин туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 февраль куни Учқўрғон туманида яшовчи 1990 йилда туғилган таниши уни ишончига қириб, Кобальт русумли автомашинасини 8.650 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 500 АҚШ долларини бериб, қолган 8.150 АҚШ долларини шу йил 6 март кунига қадар беришини айтиб, алдаб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга гаровга бериб, ушбу шахсдан ҳам 2.700 АҚШ доллари олиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати