17 Март 2021 йил
386
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган шахс Андижон вилоятидан ушланди.
Шу йил 13 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 1996 йилда туғилган фуқарони Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ ТБ бўлинма бошлиғи томонидан Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати