Фирибгарликда айбланаётган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йил 13 май куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил март ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2016 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисми билан судланган, 1979 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, унга тегишли Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган 10 сотих ер майдонини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 5.500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни 6 ой давомида беришини айтиб, бошқа шахсга 10.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати