7 Июн 2025 йил
461
Фирибгарлик жинояти содир этиб, қидирувда бўлган шахс ушланди
2025 йилнинг 23 май куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Давлатобод тумани, “Халқлар Дўстлиги” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган, фуқаро Ю.Д вилоят ИИБ ва Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан Давлатобод тумани ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати