Фирибгарлик йўли билан бойлик орттиришни режа қилганлар тузоққа тушди.
Жорий йил 29 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган ва Косонсой туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаролар вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 март куни “А” ва “Б” исмли шахслар Чортоқ туманида жойлашган фермер хўжалигига қарашли бўлган ердан ҳар бир гектарини 4.000 АҚШ доллардан сотаётганлигини, аризачилар 10 гектар ер кераклигини айтганида, 10 гектар ерни 40.000 АҚШ долларига сотишини ва сотиб олган тақдирда номига ҳокимият орқали қарор чиқартириб беришини айтиб, ҳозирда улардан ушбу маблағни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ тезкор вакиллари ва вилоят ИИБ Тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, аризада номи келтирилган шахслар фуқаролардан Наманган шаҳридаги “Соҳил” ошхонасида 70.000.000 сўм пул ва 2.000 АҚШ долларини олган вақтларида ушланганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати