25 Июл 2025 йил 319

Фирибгарлик содир этган шахснинг қилмишлари фош этилди

Жорий йилнинг 15 июль куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири давомида, Уйчи тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 15 июнь куни соат 17:50 ларда, Уйчи тумани, “Шифокор” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро Х.Ига тегишли бўлган Уйчи тумани, “Боғ” маҳалласида жойлашган пайнет шаҳобчасига келиб, уни ишончига кириб, 4062****3582 рақамли пластик картага 6.000.000 сўм ўтказиб берса, унга нақд пул беришини айтиб, пластик картасига 6.000.000 сўм пулларни ўтказишга эришиб, 4.400.000 сўм пулларни бериб кетган шахс, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган, фуқаро Я.А. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech