31 Октябр 2025 йил 4

Фирибгарлик йўли билан олинган пуллар эгасига қайтарилди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 3 сентябрь куни, Учқўрғон тумани «Ўрдабоғ» маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган Й.Г.ни ишончига кириб, пластик картасидан 500.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech