13 Август 2021 йил
373
Фирибгарлик жинояти билан қидирувда бўлган фуқаро Россия Федерациясида қўлга олинди.
Жорий йил 11 август куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1962 йилда туғилган фуқарони Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан, Россия Федерацияси Рязань шаҳар полицияси томонидан ушланиб, Россия Федерацияси Бош Прокуратурасининг розилик хати ва Минск конвенциясига асосан Москва шаҳридан этап қилиниб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати